25

Тошкентда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари икки кишини нега куч ишлатиб олиб кетишди? (Видео)

ЖАМИЯТ 25.06.2020, 13:08
Теглар: Видео
1890
Тошкентда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари икки кишини нега куч ишлатиб олиб кетишди? (Видео)

Ижтимоий тармоқларда "СКВЕР" олдида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари икки кишини қувлаб, ушлаб, машинага куч ишлатиб "тиқиб" олиб кетишгани акс этган видео тарқалди. Мазкур факт юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:

22 июнь куни тахминан соат 23.00 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, аниқроғи Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими ППХ бригадаси 3-батальони 5-отряд ҳайдовчиси сафдор М. Рахматов ва Миллий гвардия хизматчиси Юнусобод тумани Амир Темур хиёбони ҳудудини патруллаш давомида аёл кишининг қичқириғини эшитиб қолишди. Ходимлар шу заҳоти тўхтаб, эшитилган овоз томонга бордилар. Ходимлар хиёбонда бир неча киши жанжаллашаётганларини кўрдилар. Ходимларни кўрганлардан икки нафари қочишга уринди, аммо қўлга олиндилар.

Ҳодисанинг барча иштирокчиларини Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига олиб боришди. У ерда 20 ёшли Р.С. қичқириб ёрдамга чақиргани аниқланди. Қизнинг гапларига қараганда, у танишлари 19 ёшли Л.А. ва 21 ёшли Б.А.лар билан хиёбонга сайр қилиш учун келган. Сайр давомида қиз ва унинг танишлари орасида жанжал чиққан, шу боис қиз қичқирган. Р.С.га келишмовчилик давомида шикаст етмаган, у ҳеч кимга эътирози йўқлигини ва танишлари билан ярашиш ниятидалигини билдирди.  

Ҳодисанинг ҳар бир иштирокчиси билан профилактик суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ёшларга карантин, Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чеклов ва қоидалар жслатилди. 

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари, журналист ва блогерлар! Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 16 бандига биноан, ички ишлар органлари ходими фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриши, жамоат жойларида, шу жумладан кўчаларда, майдонларда, истироҳат боғларида, транспорт магистралларида, вокзалларда, аэропортларда, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаши шарт.

Суратга олинган ва интернетда жойланган видеода қўлга олиш жараёнида ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этишаётган ва фуқаронинг ёрдам ҳақидаги чақириғи бўйича чора кўришаётган эдилар. 

Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91