28

Шавкат Мирзиёев Москвада Ислом Каримов ҳиёбонида бўлди (фото)

СИЁСАТ 24.06.2020, 16:37
1002
Шавкат Мирзиёев Москвада Ислом Каримов ҳиёбонида бўлди (фото)

Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов ҳиёбонига ҳам ташриф буюрди.

Президентимиз буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс ва арбоб хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19