25

Тошкентда бозордан жой ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 300 долларга туширган «Қўйлиқ деҳқон бозори» хизматчиси қўлга олинди

ЖИНОЯТ 23.06.2020, 20:09
379
Тошкентда бозордан жой ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 300 долларга туширган «Қўйлиқ деҳқон бозори» хизматчиси қўлга олинди

Қўйлиқ бозоридан жой ажратиб беришни ваъда қилган бозор хизматчиси фуқарони 300 долларга тушириб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинишича воқеа бундай бўлган:

15 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга 33 ёшли Азамат исмли шахс мурожаат қилган. Унинг айтишича озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш нияти борлигини айтганида “Қўйлиқ” бозори ишчиси Ғани исмли шахс унга жой ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 3.000 АҚШ доллари бериши кераклиги ва олдиндан 300 АҚШ доллари тўлаши зарурлигини айтган. 

Азамат 300 АҚШ долларини ўшандаёқ бу кимсага берган, пулнинг қолган қисмини эса 15 июнь куни беришига келишишган. Аммо белгиланган кунда Ғани Азаматга фақат 1 июль кунидан иш бошлаши мумкинлигини айтган. Ушбу ҳаракат Азаматда шубҳа уйғотгач, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

ИИББ хабарида айтилишича Азамат исмли фуқаронинг аризасига кўра Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлиши ходими томонидан текширув ўтказилган.

Бу жараёнда “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассиси 56 ёшли Ғани исмли ходим Азаматдан пул олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини тан олгани айтилмоқда.

Мазкур факт асосида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, бугунги кунда тергов олиб борилмоқда, дейилади баёнотда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91