28

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

ИҚТИСОДИЁТ 23.06.2020, 18:45
641
“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали орқали маълум қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

* аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

*  барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

*  “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

* "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

* молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19