25

Қамашида сотувчи 50 минг сўм учун мижозни калтаклаб, ўлдирди

ЖИНОЯТ 22.06.2020, 14:47
1023
Қамашида сотувчи 50 минг сўм учун мижозни калтаклаб, ўлдирди

16 июнь куни тахминан соат 10:20 да Қамаши тумани “Ифтихор” кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” савдо мажмуасидаги дўкони ходими фуқаро А.Л., 2020 йил 27 апрель куни “REDMI 8A” русумли уяли телефон аппаратини 1 млн. 600 минг сўмга сотиб олиб, шундан тўланмай қолган 250.000 сўм қарзини бериш мақсадида дўконга келган Э.С.,дан 300.000 сўм беришини талаб қилиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, дўкон ташқарисига чиқиб, юзи ва бош қисмига мушти билан бир неча маротаба уриши натижасида у ерга бош қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Э.С., бош миянинг ёпиқ жароҳати, энса суягининг чизиқли синиши ва бошқа кўринишдаги ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Эслатма: Мазкур жиноятни содир этган шахс 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91