28

Олимлар коронавирус сабабли қанд касаллиги ривожланишидан огоҳлантирмоқда

САЛОМАТЛИК 22.06.2020, 09:05
935
Олимлар коронавирус сабабли қанд касаллиги ривожланишидан огоҳлантирмоқда

Австралия, Франция, Италия, АҚШ, Германия, Камерун ва сингапурлик олимлардан иборат халқаро гуруҳ коронавирус нафақат қанд касаллиги даволанишини қийинлаштириши, балки унинг ривожланишини келтириб чиқариши ҳақидаги хулосага келишди. 

New England Journal of Medicine нашрида маълум қилинишича, коронавирус ва қанд касаллиги ўртасида икки томонлама алоқа мавжуд, дея ёзмоқда "Дори-дармон" АК.

“Коронавирусга чалинганларда қанд касаллиги бошланиши ва мавжуд бўлган қанд касаллигининг оғир метаболик асоратлари кузатилган”, дейилган мақолада. 

Олимлар коронавируснинг ҳужайраларга кириб боришини таъминловчи ACE-2 ферменти ошқозоности бези бета-ҳужайраларига, ёғ тўқимаси, ингичка ичак ва буйракларга таъсир қилиши ҳақидаги тахминни илгари суришди. Бунинг натижасида коронавирус глюкоза метаболизми ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин.

Олимлар коронавирус оқибатида ривожланувчи қанд касаллиги унинг янги тури ҳисобланиши ёки маълум бўлган икки туридан бирига тегишли эканини ҳали билишмайди. 

Бу муаммони ҳал қилиш учун олимлар гуруҳи коронавирус билан боғлиқ қанд касаллигига эга беморлар глобал рўйхатини тузишган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19