25

Япониялик олимлар коронавирус вакцинасининг клиник синовини ўтказмоқда

САЛОМАТЛИК 19.06.2020, 11:24
870
Япониялик олимлар коронавирус вакцинасининг клиник синовини ўтказмоқда

Осака префектурасининг соғлиқни сақлаш идоралари маҳаллий университетлар билан биргаликда COVID-19 вирусига қарши вакцинани ишлаб чиқишмоқда. Намуна синовлари ҳайвонларда ўтказилди.

Осака губернатори Йошимура Хирофумининг сўзларига кўра, клиник синовнинг биринчи босқичида 20-30 нафар тиббиёт ходимлари эмланади. Префектура раҳбарининг сўзларига кўра, антивирус препаратлари ва вакциналарни ишлаб чиқиш жуда муҳимдир. Осака ушбу мақсад сари биринчи қадамни ташламоқда.

Вакцина хавфсиз деб топилса, Осака префектураси ҳукумати октябрь ойида яна юзлаб одамларни синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Агар вакцина муваффақиятли бўлса, Япония 2020 йил охирига қадар 200 000 дозани ишлаб чиқаришни ва келаси йил регуляторлардан розилик олишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91