my5

Қирғизистонда 5 июндан ички рейсларга, 25 июндан ёзги лагерларга рухсат берилди

ДУНЁ 05.06.2020, 16:24
541
Қирғизистонда 5 июндан ички рейсларга, 25 июндан ёзги лагерларга рухсат берилди

Кеча Қирғизистон Республикасининг тезкор штаб-квартираси 5 июндан минтақалар ўртасида ички рейслар ва транспортни, шунингдек, 25 июндан ёзги лагерларни йўлга қўйишга қарор қилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

“Kабар” Қирғизистон Миллий  ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов тегишли давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари текшириш алгоритмини аниқ амалга ошириш ва зарур санитария чораларига риоя этилишини назорат қилишга тайёр бўлишлари кераклигини таъкидлади. 

– Жамоат тарнспортида, йўловчиларда барча саниатария хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиниши керак. Ниқобларни кийиш, қўниш пайтида ҳароратни ўлчаш мажбурийдир. Автобус ва микроавтобусларда одам ташиш хавфсиз бўлиши керак. Биз барча инсонлар ҳамма санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилаётганига амин бўлишимиз керак, – деди Кубатбек Бўронов транспорт ва йўллар вазирлигига тегишли кўрсатмалар бериб.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бишкек юқумли касаллик хавфи юқори бўлган марказ бўлиб қолишини ва муҳим ҳолатларсиз пойтахтга ташриф буюриш тавсия этилмаслигини таъкидлади.

 4 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 1 минг 899 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. 1 292 нафари тузалиб, 20 нафари вафот этган.      

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21