my5

5 июнь соат 07:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

ЖАМИЯТ 05.06.2020, 07:00
1796
5 июнь соат 07:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939  нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 16 нафар бемор вафот этган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унга кўра:

15 июндан Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар очилади;

"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади;

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига рухсат берилмоқда;

15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади;

"яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди;

Бугундан Ўзбекистонда меҳмонхона, санаторий, оромгоҳ, пляж ва бассейнлар ишга тушади;

Шунингдек, Махсус комиссия қарори билан тоифасидан қатъий назар сақланиб қолиши шарт бўлган талаблар эълон қилинди.

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олтинчи бор гуманитар ёрдам келди

БААда оғир аҳволда қолган 271 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун "Тошкент – Москва – Тошкент" чартер рейси ташкил этилади.

Кечадан "Ўрикзор" бозори яна очилди.

Пандемия сабаб бу йилги ОТМга қабул қилиш ва кириш имтиҳонлари жараёнларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра:

Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади.

Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача онлайн рўйхатдан ўтади.

Тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Сўхлик ёшлар олий ўқув юртларига қабул қилиниши учун 500 та квота ажратилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади.

Бу йил ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас бўлди.

Россия-Қозоғистон чегарасига тўпланган 300 га яқин ўзбекистонликнинг тақдири ҳақида маълумот берилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21