my5
all

Бугун Тошкентда эрталабдан қаерда катта ёнғин содир бўлганига аниқлик киритилди (видео)

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 12:01
1881
Бугун Тошкентда эрталабдан қаерда катта ёнғин содир бўлганига аниқлик киритилди (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентда катта ёнғин бўлаётгани ҳақида видео пайдо бўлди.

Унда, "эрталабдан пойтахтнинг қаерида катта ёғин бўлди, мусаффо осмонимиз тутунга тўлибди" дея изоҳ берилган.

Айни пайтда Тошкент шаҳар ФВБ ушбу ёнғин бўйича батафсил маълумот берди.

Аниқланишича, бугун, 4 июнь куни соат 04:12 да Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 327-уйда жойлашган “Карвон Йўли” хусусий корхонасига қарашли битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида 600 кв.м майдонда эритма сақич (битум) ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 04:22 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 06:05да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

  Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

 Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига хушёр бўлишингизни сўраб қолади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42