my5
all

Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 07:20
2233
Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унга кўра:

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига рухсат берилмоқда:

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган  ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади

15 июндан Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар очилади, фақат...

 

"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади.

 

Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди.

 

15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

 

Эртадан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди.

 

Эртадан Ўзбекистонда меҳмонхона, санаторий, оромгоҳ, пляж ва бассейнлар ишга тушади.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42