my5
all

Буюк Британия элчиси: "Мен Тошкентда жон деб велосипед учардим, аммо..."

СПОРТ 03.06.2020, 23:39
816
Буюк Британия элчиси: "Мен Тошкентда жон деб велосипед учардим, аммо..."

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот Твиттердаги саҳифасида 3 июнь – Жаҳон велосипед куни билан табриклаб, великларнинг аҳамияти ҳамда пойтахтимиздаги шароит ҳақида ёзиб қолдирди.

“Велоспорт бу - жуда яхши машқ, атрофимиздаги муҳитга ҳалақит қилмайди ва дунёни англаш учун зўр усул. Мен Тошкент шаҳрида жон деб велосипед учардим, аммо шаҳар велосипедчилар учун қулай эмас. Шундай бўлса-да,  Ўзбекистон ҳукумати шаҳарнинг велик ҳайдовчилар учун янада қулайроқ бўлиши йўлида кўпроқ ишлар қилишини кўришдан мамнун бўлардим”, дейди элчи.

Маълумот учун:

Туркманистон 2018 йилда асос солинган Халқаро велосипед куни ташаббускорларидан ҳисобланади. Мамлакатда велоспорт давлат даражасида тарғиб қилинади. Бу ташаббус давлат раҳбари томонидан илгари сурилган.

Бугун сана муносабати билан Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Велосипед монументи очилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42