my5
all

Коронавирус юқтириб олган беморлар сони яна ошди. Касалланганларнинг кўпи Навоийда аниқланди

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 23:23
947
Коронавирус юқтириб олган беморлар сони яна ошди. Касалланганларнинг кўпи Навоийда аниқланди

2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Бугун соат 17:00 да беморлар сони 3815 нафар эди, яқин соатларда улар 28 нафарга ошди. 

"Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари  Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса  коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган", дейилади хабарда.

Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.  813 нафар бемор даволанмоқда.

Бугун, шунингдек, 16-ўлим қайд этилди. Коронавирус аниқланган тошкентлик 72 ёшли бемор вафот этди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42