my5
all

Жорий йил 1 октябргача истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

ИҚТИСОДИЁТ 03.06.2020, 21:38
610
Жорий йил 1 октябргача истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Бугун, 3 июнь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун рўйхатлар шакллантирилган. Уларга мувофиқ, бугунги кунга қадар шундай оилаларнинг 540 мингтасига 307 миллиард сўмлик кўмак берилди.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари секторлар ҳамда тижорат банклари ишини мувофиқлаштириб, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлади. Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида Республика штаби уларнинг ҳисоботини эшитиб, муаммоларини ҳал қилишга вазирлик ва идоралар, тижорат банкларини жалб қилади.

Ушбу тизим Ягона ижтимоий реестр учун ҳам катта замин бўлади. Мутасаддиларга йил охиригача мазкур реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42