my5
all

Карантин сабабли Ўзбекистон Суперлига ўйинларини стадионда мухлисларнинг фотосуратлари "томоша қилади"

СПОРТ 03.06.2020, 21:19
678
Карантин сабабли Ўзбекистон Суперлига ўйинларини стадионда мухлисларнинг фотосуратлари "томоша қилади"

Аввал хабар қилинганидек, пандемия туфайли тўхтаб қолган Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари жорий йил 13 июндан давом эттирилади. Аммо ўйинлар вақтида футболчиларни бевосита қўллаб-қувватлаб турувчи мухлислар стадионга киритилмайди. Шу боисдан, Суперлига клублари бунинг чораларини излашмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди. 

Жумладан, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонларидаги ўйинларда мухлисларнинг бевосита стадионда бўлишларига эришмоқчи. Бунда ашаддий мухлисларнинг фотолари стадион ўриндиқларига жойлаштириб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу йўл билан тошкентликлар футболчиларга руҳан далда бўлиб туриш мумкин деб ҳисоблашмоқда.

“Бунёдкор” буни карантин вақтида анъанага айлантиради ва клуб 10 июнга қадар мухлисларнинг суратларни bunyodkorfanclub@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилмоқда.

Жамоасини стадионда ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлашга қарор қилишган Қаршининг "Насаф" клуби томонидан ҳам йўлга қўйилади.

Вазирлик Суперлиганинг рестартида 13 июнь куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилишини, ушбу тур доирасида “Насаф” 14 июнь куни ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўйнашини эслатиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42