my5
all

Ҳиндистон Трампнинг Г7 саммитига қатнашиш таклифини қабул қилди

ДУНЁ 03.06.2020, 19:32
406
Ҳиндистон Трампнинг Г7 саммитига қатнашиш таклифини қабул қилди

Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Моди АҚШ президенти Дональд Трампнинг Г7 саммитида қатнашиш бўйича таклифини қабул қилди, дея хабар берган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Моди билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат чоғида Трамп Г7 саммитига АҚШнинг раислиги ва бу саммит иштирокчиларини кўпайтириш ҳақидаги фикрларини баён этган ҳамда Ҳиндистонни ҳам бу йиғилишга таклиф этган. Моди бу таклифни қабул қилди ва саммитда қатнашишини айтди.

2 июнь куни берилган баёнотда айтилишича, Моди Трампнинг “узоқни кўра билиши ва креактивлиги”ни мақтаган.

“Бош Вазир Ҳиндистон АҚШ ва бошқа мамлакатлар билан бирга бу саммитда қатнашишидан хурсанд бўлишини айтди” дейилади баётнотда.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп июнда ўтказилиши керак бўлган Г7 саммитини сентабрга қолдирганини ва саммит иштирокчиларини кўпайтиришини айтганди.Трамп яна тўртта давлатни-Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни бу саммитга таклиф қилишини маълум қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42