my5
all

Тошкентда сингил 53 ёшли опасини ўлдириш учун 5000 долларга “киллер” ёллади

ЖИНОЯТ 03.06.2020, 10:38
1885
Тошкентда сингил 53 ёшли опасини ўлдириш учун 5000 долларга “киллер” ёллади

Тошкентда аёл ўз опасини ўлдиртиришга уринди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, 30 май куни Г.Д. исмли аёл Юнусобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Маълум қилишича, унга Ф. исмли бир аёл 5000 доллар эвазига туғишган опасини ўлдиришда ёрдам қилишини ёки шу ишни амалга оширадиган шахсни топишга кўмаклашишини сўраганини билдирган.

Шундан сўнг, 31 май куни соат 15:00 да Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф. исмли аёлнинг ноқонуний қилмишларини фош этиш мақсадида унинг 1967 йилда туғилган опаси Юнусободдаги уйидан туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган. Шундан сўнг Г.Д. қотиллик буюртмачиси бўлган аёлга қўнғироқ қилиб, иш бажарилганини ва пулларни олиб келишини сўраган.

Ўз опасини ўлдириш бўйича буюртма бажарилганлиги эвазига 5000 доллар миқдоридаги пул маблағлари ўрнига Ф. 2000 долларга тенг миқдоридаги тилла буюмларини берган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42