my5
all

Тошкентда ОИТСга чалинган йигит 16 яшар қизга касаллик юқтирди

ЖАМИЯТ 02.06.2020, 20:52
6419
Тошкентда ОИТСга чалинган йигит 16 яшар қизга касаллик юқтирди

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари ўз амалиётларида бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беришди: бир йигит ҳаёт ва саломатлик учун хавфли бўлган жиноятни содир этганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Терговолди текширувлари доирасида аниқланишича, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли И.Б., ўзининг ОИВ-инфекциясига чалингани ва ОИТС диспансерида ҳисобда туришини яшириб, таниши 16 ёшли А.М. билан ҳимояланмаган тарзда жинсий яқинлик қилган. 

Қонуний ҳимоячиси иштирокида бўлиб ўтган ходимлар билан суҳбатда йигит ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни маълум қилган. 

Касаллиги туфайли у 2009 йилдан буён (7 ёшлигидан) ҳисобда туриб, мунтазам равишда кўрикдан ўтиб туради. А.М. билан болаликдан таниш бўлганлиги сабабли, у билан анчадан буён яхши муносабатда бўлиб, ўсмирлик давриданоқ учрашиб юрган. Муносабатларни «катталар» даражасига ўтказишни йигит ва қиз режалаштирмаган эдилар, аммо бу ҳолат содир бўлганида уларда контрацептив (презерватив) бўлмаган. 

Йигит қизни жинсий алоқа хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган, аммо ўсмирлик севгиси уларнинг кўзини кўр қилиб қўйган эди. Кейинчалик ёшлар ҳимоя воситаларидан фойдаланиб, биринчи ҳолат ҳеч қандай ёмон оқибатларга олиб келмаслигидан умидвор бўлишган.      

Бир оз вақт ўтгач, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган қиз шифокорга мурожаат қилган ва 5 ойлик хомиласи борлигидан хабардор бўлган. Йигитининг ташхисини билган қиз ҳолатнинг жиддийлигини тушуниб, муаммоси ҳақида тиббиёт мутахассисларига ва яқинларига маълум қилган.

Шу тарзда, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси И.Б. ўз ҳаракатлари билан бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган. Мазкур факт асосида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар айблов хулосаси билан жиноий ишлар бўйича судга кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.

Ишни тергов қилган ходимнинг қайд этишича, ушбу жиноятни содир этишга туртки бўлган сабаблардан бири, ёшларнинг касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида маълумотга эга бўлмаганликлари бўлган. Шу сабабли бу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида кейинчалик нафақат ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморлар орасида, балки умуман аҳоли орасида ҳам бу касаллик ҳақидаги билимни ошириш муҳимдир.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49