my5
all

Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 02.06.2020, 20:30
688
Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда.  Ташкилот ўрганишлар натижасини маълум қилди.

1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.

Тиббий ниқоб, Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гель; Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави; Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон; Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон; Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.

Шакар; Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи; Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.

Хўжалик совуни; Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.

Тухум; Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти; Қорақалпоғистон республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.

Товуқ гўшти; Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.

Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.

Картошка; Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз; Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм.

Сабзи; Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз; Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42