my5
all

АҚШда намойишларни юзага келтирган қора танли кишининг ўлими сабаби маълум бўлди

ДУНЁ 02.06.2020, 13:33
1905
АҚШда намойишларни юзага келтирган қора танли кишининг ўлими сабаби маълум бўлди

Мархум Жорж Флойднинг оиласи томонидан эълон қилинган судмедекспертиза ҳулосасига кўра, фуқаро кардиопулмонал шок (нафас олишдаги муаммолар оқибатида юрак тўхташи) оқибатида вафот этган. Бу дегани унинг ўлимига айнан Миннесота штати полициясининг қўпол ҳаракати сабаб бўлган. Бу ҳақда Узрепорт сайти ёзмоқда. 
Шифокорларнинг маълумотига кўра, мархумнинг бўйин қисми полиция вакиллари томонидан қисиб қўйилган. Бунинг оқибатида мияга қон бормай қолган. Жорж воқеа жойида вафот этган.
Якуний хулоса – Жорж ўлдирилган.
Миннесотада 25 май куни бошланган намойишлар бугунги кунгача давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42