my5
all

Коронавирусга қарши тасдиқланган дунёдаги илк дори номи маълум қилинди

ЖАМИЯТ 01.06.2020, 12:10
3296
Коронавирусга қарши тасдиқланган дунёдаги илк дори номи маълум қилинди

Россияда COVID-19га қарши самарали дори  “Авифавир” пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни пайтда маълум қилинишича, “Авифавир” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди.

Таъкидланишича “Авифавир”нинг оралиқ клиник тадқиқотлари маълумотлари дори COVID-19 беморларини даволаш учун юқори самардорлигини тасдиқлаган. Ҳозирда унинг якуний клиник тадқиқотлари 330 нафар бемор иштирокида давом эттирилмоқда.

“Авифавир” нафақат Россияда коронавирусга қарши биринчи рўйхатга олинган вирусга қарши дори, балки, эҳтимол, дунёда COVID-19га энг катта истиқболга эга дори ҳамдир. У Россияда рекорд муҳлатда клиник тадқиқотлар давомида ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган. Бу унга дунёда “Фавипиравира” негизида биринчи рўйхатдан ўтган дори бўлишига имкон берди”, - дейди РФПП раҳбари Кирилл Дмитриев.

Авифавир - бу "Фавипиравир" асосида яратилган, COVID-19ни даволаш учун  дунёда  биринчи бўлиб тасдиқланган дори.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49