my5
all

Австралияда даҳшатли ўрмон ёнғинларидан сўнг илк марта коала дунёга келди

ДУНЁ 01.06.2020, 08:02
302
Австралияда даҳшатли ўрмон ёнғинларидан сўнг илк марта коала дунёга келди

Австралияда қайд этилган йирик ўрмон ёнғинларидан сўнг илк марта коала дунёга келди, деб ёзади Harper’s Bazaarга таяниб ekologuz. 

Жонивор Янги Жанубий Уэльс штатида жойлашган судралиб юрувчилар боғида туғилган. У ёнғинлардан сўнг биринчи марта дунёга келган халтали ҳайвонлар вакили ҳисобланади.

Жажжи коала беш ойлик бўлиб, у эндигина онасининг халатасидан кўриниш бера бошлади.

Боғ ходимлари янги туғилган жониворга Эш деб исм қўйди. Эш инглиз тилидан таржима қилинганида «кул» деган маънони англатади.

«Эш — Австралиядаги фожиали ёнғинлардан сўнг дунёга келган биринчи коала. У Австралия ёввойи табиати келажагига умид уйғотади», — дейди боғ ходимлари.

2019 йилнинг октябрь ойида Австралиядаўрмон ёнғинлари кузатилди. Фожиа оқибатида турли ҳисоб-китобларга кўра, 17-24 киши ҳалок бўлди. Яна шунча одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

1400 дан ортиқ уй-жой, 6,5 миллион гектар майдондаги ўрмонлар ёниб кетди.

Бир миллиарддан ортиқ сут эмизувчи жониворлар, қушлар ва судралиб юрувчилар нобуд бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42