my5
all

Марказий Осиё давлатларига чигирткалар ҳужуми бошланмоқда. Туркманистон президенти зараркунандаларга қарши курашиш бўйича топшириқ берди

ДУНЁ 01.06.2020, 06:55
655
Марказий Осиё давлатларига чигирткалар ҳужуми бошланмоқда. Туркманистон президенти зараркунандаларга қарши курашиш бўйича топшириқ берди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 29 май куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги комплекси соҳасида жавобгар бош вазир ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиевга ҳосилга талафот етказиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашга мавжуд барча хизматларни жалб қилишни буюрди. Бу ҳақда ТДХ давлат ахборот агентлигига таяниб, «Хроника Туркменистана» хабар берди, дея ёзди Дарё.

Нашрда гап айнан қайси зараркунандалар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган, бироқ таъкидланишича, 2020 йилда Африка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг кўплаб давлатларига чигирткаларнинг улкан галаси ёпирилган.

Чигирткалар тўдаси минтақадан келиб чиқиб, сўнгги 30-70 йилда кузатилган энг кенг кўламли ҳисобланади: Эфиопия ва Сомалида бу каби чигирткалар тўдаси 25 йилдан бери биринчи бор кузатилган бўлса, Ҳиндистонда 30 йилдан бери, Кенияда эса 70 йилдан буён илк маротаба қайд этилган.

Чигирткалар тўдаси Ироқ, Эрон ва Покистон бўйлаб ҳам тарқалган.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги минтақа раҳбарларига зараркунандаларга қарши чоралар кўриш бўйича топшириқ берган.

Шунингдек, Қозоғистон ҳам бу каби офатга қарши курашга тайёргарлик кўрмоқда, ҳукумат чигирткаларга қарши курашга 3,6 миллион доллар ажратган. Ўзбекистон ФВВ ҳам чигириткаларга қарши ўтказилаётган тадбирлар ҳақида хабар берган.

Маълумотларга кўра, Тожикистон жанубидаги Вахш аҳолиси чигирткалар экинларга зарар етказаётганидан шикоят қилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42