my5
all

Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида манзилли статистика эълон қилинди

ЖАМИЯТ 31.05.2020, 23:28
3182
Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида манзилли статистика  эълон қилинди

 Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 77  ҳолатнинг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида тиббий кузатувда бўлган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Шунингдек, 34 нафари карантин муассасаларида, 4 нафари (Бухоро вилоятида 3, Тошкент шаҳри 1) аҳоли орасидан ва 1 нафари  халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

 Кун давомида 54 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.  

 Айни пайтгача касалликка чалинган 3623 нафар бемордан 2837 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 771 нафар бемор юртимизнинг 7 ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 Шу кунгача жами 416 118 нафар фуқаро карантинга олиниб, уларнинг 369 113 нафари карантиндан чиқарилган.  

 Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 25 862 нафар, стационар карантинда эса  21 143 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42