25

“UzAutoMotors” АЖга ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаролардан 42 000 АҚШ доллари сўраган фирибгар иши

ЖИНОЯТ 30.05.2020, 15:00
585
“UzAutoMotors” АЖга  ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаролардан 42 000 АҚШ доллари сўраган фирибгар иши

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан “UzAutoMotors” АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

 “U-C” қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб 31 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни тумандаги “UzAutoMotors” АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига, 42 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91