my5
all

Маҳмуд Муродов фарзандли бўлди

СПОРТ 29.05.2020, 12:17
1045
Маҳмуд Муродов фарзандли бўлди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов ва чехиялик машҳур хонанда Моника Багарова фарзанд кутишаётгани ҳақда хабар берган эдик. 

Куни кеча спортчи ўзининг инстаграм саҳифаси орқали суйинчи олди.Маҳмуд Муродов 27 май куни ота бўлди. Ўзбекистонлик UFC жангчиси қиз фарзандига Румия, деб исм беришган.

"Бугун мен янада бахтлироқ бўлдим, суюкли қизим Румиа ҳаётимизга кириб келди. Болалар, бу Аллоҳ Таолонинг бандасига бўлган мукофоти, Алҳамдулиллаҳ, энди мен чиройли қизнинг отасиман. Биз чақалоғимизга севимли онамнинг - Румия исмини беришга қарор қилдик. Аллоҳ сенга бахтли ва узоқ умр берсин. Бу дунёга хуш келибсан қизалоғим" дейди Маҳмуд Муродовнинг ўзи. 

Биз ҳам ўз ўрнида бахтли оилани ушбу унутилмас кун билан қутлаб қоламиз.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42