28

Хонобод шаҳри туризм марказига айлантирилади

МАДАНИЯТ 28.05.2020, 00:26
583
Хонобод шаҳри туризм марказига айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ички туризмни ривожлантириш, хусусан, Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш бўйича кўрсатма берган эди. 

Давлат раҳбарининг топшириғидан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантиришга доир тегишли ишлар олиб борилди. 

Азиз Абдуҳакимов Андижон вилоятидаги қатор туризм объектлари ҳолати билан танишди ҳамда Хонобод шаҳри ҳокимлиги, туризм йўналишида фаолият олиб бораётган ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар билан учрашди. 

Ҳокимлик, тегишли  ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Хонободдаги туристик объектлар ҳолатини ўрганиб чиқди. Ҳудуднинг пандемиядан кейинги даврда сайёҳларни қабул қилишга санитар-гигиеник тайёргарлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Пандемия даври тугаши билан туризм хизматларини йўлга қўйишга оид ишлар Андижон вилояти кесимида ишлаш учун шай ҳолатга келтирилади ва расман рухсат берилган кундан эътиборан фаолият юритишни бошлайди. Бу эса вилоятдаги 43 зиёрат ва маданий мерос объекти, 5 санаторий, 375 кафе, ресторан ва 125 чойхона фаолият кўрсатиши ва асосийси - 12 мингга яқин аҳолининг иш ўринлари қайта тикланишини таъминлайди. 

Таъкидлаш жоизки, бошқарма вакилларидан иборат яна бир гуруҳ айни пайтда Хўжаобод туманидаги Имом ота қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш, қўшимча туристик хизматларни ташкил этиш билан шуғулланмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19