my5
all

Бухорога коронавирус қайтди. Бир оиланинг 7 нафар аъзолари касалланган

ЖАМИЯТ 28.05.2020, 00:00
1508
Бухорога коронавирус қайтди. Бир оиланинг 7 нафар аъзолари касалланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 нафарни ташкил этмоқда.

27 май, соат 16:30да беморлар сони 3355  нафар эди, яқин соатларда улар 14 нафарга кўпайган.

"Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда.  Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган)" дейилади вазирлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, 22  май куни Бухоро вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги 2 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилганди. Вилоятда қайд этилган 442 нафар касалланиш ҳолати шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилганди. 

Айни пайтда юртимизда 2668  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.  Ҳозирда 687 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.  

Вирусдан вафот этганлар 14 кишига етди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42