25

Учқўрғонда “Кобальт” уриб кетган пиёда шифохонада вафот этди

ЖИНОЯТ 27.05.2020, 14:22
724
Учқўрғонда “Кобальт” уриб кетган пиёда шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 26 май куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Учқўрғон тумани 4Н-425 “Учқўрғон – Янгиер” маҳаллий йўлининг 5 км.да ҳайдовчи, 2000 й.т. С.Қ. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1969 й.т. Р.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда, пиёда Р.А. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91