25

Жондорда фермернинг ҳақига хиёнат қилган омбор мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 26.05.2020, 14:43
706
Жондорда фермернинг ҳақига хиёнат қилган омбор мудирига  нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Аgrokimyoximoya” Яккатут туманлараро махсус базаси омбор мудири Н.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноятга қўл ургани маълум бўлди. Бу ҳақда "Даракчи"га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Аниқланишича, Омбор мудири “Ш.Ў.” фермер хўжалиги раҳбари И.Ў.га омбордан минерал ўғитларни олиб келиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончномасини олиб, ушбу ишончнома орқали хўжалик номига 52,1 млн сўмлик минерал ўғитларни расмийлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91