25

Тошкент вилоятида 90 миллионга тенг 43 та уяли алоқа воситалари ўғирлаб кетилди

ЖИНОЯТ 26.05.2020, 12:30
861
Тошкент вилоятида 90 миллионга тенг 43 та уяли алоқа воситалари ўғирлаб кетилди

16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Олмалиқ шахар А.Темур кўчасида жойлашган майиший техника дўкони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, ғайриқонуний равишда кириб, дўконда мавжуд бўлган умумий нархи 87.889.900 сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситаларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан томонга яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шахар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди  (кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятини 25 ёшли Б.М. ва 24 ёшли Д.А., лар содир этганликлари аниқланиб, Д.А., дан талон-тарож қилинган уяли алоқа воситаларидан 41 донаси ашёвий далил тариқасида олинган. Б.М. ва Д.А., лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиш беш йилдан сакиз йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси билан жазоланади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91