my5

Тожикистон пальма ёғидан бутунлай воз кечди

ДУНЁ 26.05.2020, 10:46
892
Тожикистон  пальма ёғидан бутунлай воз кечди

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" томонидан амалга  оширилаётган  ишлар тўғрисида ахборот бериб  борадиган телеграм каналнинг хабар беришича, Тожикистонда жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб пальма ёғини олиб кириш тақиқи кучга кирган.

Маҳсулотни Республикага киришини назорат қилиш Божхона қўмитасига юклатилган. Шунингдек, ҳукумат томонидан Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси, Соғликни сақлаш вазирлиги ва "Тожикстандарт"га таркибида пальма ёғи бўлган маҳсулотларни назорат қилиш топшириғи берилган.  

Аввалроқ, тожикистонлик қандолат ишлаб чиқарувчиларга палма ёғидан фойдаланиш тақиқланган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21