my5

COVID-19 билан касалланиш иккинчи марта ўз чўққисига чиқиши мумкин — ЖССТ

ДУНЁ 26.05.2020, 10:32
915
COVID-19 билан касалланиш иккинчи марта ўз чўққисига чиқиши мумкин — ЖССТ

Дунё COVID-19’нинг биринчи тўлқини ўртасига келиб қолди. Бу ҳақда Женевада ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соҳадаги фавқулодда вазиятлар дастури бўйича директор Майкл Райан маълум қилган.

"Кўплаб мамлакатларда касалланган кишиларнинг реал сони камаймоқда. Классик тушунчада касалликнинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирганда биринчи тўлқин камайгани, сўнгра бир неча ойдан кейин иккинчи тўлқин бошланиши таъкидланади", — деган у.

Райаннинг сўзларига кўра, бу бугунги кунда айрим мамлакатлар учун адолатли хулоса, бироқ глобал масштабда олганда биринчи тўлқин ҳали якунига етмаган.

"Бироқ биз касаллик кутилмаганда яна авжига чиқиши мумкинлигини унутмаслигимиз зарур. Агар коронавирус инфекциясига чалинишлар сони камайса, биз иккинчи тўлқинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Бу бошқа пандемияларда ҳам кузатилган, 1919 йилда «испан гриппи» билан боғлиқ вазиятда ҳам шундай бўлган. Шу сабабли биз иккинчи тўлқинни эмас, балки биринчисининг иккинчи чўққисини кузатамиз", — дейди у.

Райаннинг фикрича, коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши грипп мавсуми билан боғлиқ ва бу воқеа 2020 йил охирида кузатилиши мумкин.

ЖССТнинг маълумотларига кўра, бутун дунёда 5,2 миллион нафардан кўп одам COVID-19 билан касалланган ва пандемия бошланганидан бери 337 минг киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21