my5
all

Отабек Умаров "Сардоба" жабрдийдалари учун янги лойиҳани тақдим этди (фото ва видео)

ЖАМИЯТ 26.05.2020, 08:52
1861
Отабек Умаров "Сардоба" жабрдийдалари учун янги лойиҳани тақдим этди (фото ва видео)

Ўрта Осиё ММA конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров Сардоба сув омбори тўғони бузилишидан жабр кўрган Сирдарё вилояти аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа тақдим этди.  Унда илғор стандартлар асосида жиҳозланган илк мобил болалар боғчасини яратиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилган.

Хайрия лойиҳасига кўра, сув омбори тўғонининг бузилиши билан боғлиқ техноген фалокат кўплаб оилаларга таъсир кўрсатди. Ўн минглаб одамлар уйларидан ва мол-мулкларидан маҳрум бўлдилар ва ҳанузгача кўпчилигининг қайтиб борадиган жойи йўқ. Ушбу оғир кунларда юртдошларимиз, сардобаликарга мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатиб, фожиа олдида бирдамликнинг ёрқин намунасини кўрсатмоқдалар. Ушбу мудҳиш воқеа кўплаб тадбиркорларни минтақани қайта тиклаш жараёнида иштирок этишга ундади. Жумладан, Отабек Умаров ташаббуси билан бир нечта компания Сирдарё болаларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишга қарор қилгани айтилмоқда.

Тошқиндан вилоят инфратузилмаси жиддий зарар кўрган: хусусан, бир нечта болалар боғчаси ва мактабларга катта зарар етган. «СAРДОБA БОЛAЛAРИГA» акцияси доирасида ҳомийлик маблағлари ёрдамида барча зарур ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган кўчма болалар боғчаси қурилади. Ёзнинг ўрталарига келиб, у 100 га яқин болани қабул қилишга тайёр бўлади.

«Мен сизларга қувончли хушхабарни етказмоқчиман. Бир гуруҳ тадбиркорлар, тошқиндан зарар кўрган Сардобадаги болаларга ёрдам бериш учун бирлашиб, бор куч ва имкониятларини сафарбар қилишмоқда. Тез орада мобил инновацион болалар боғчаларини қуриш ғоясининг биринчи натижаларини кўришимиз мумкин. Лойиҳа билан танишиб чиқганимдан сўнг, шунга амин бўлдимки, бу боғча болаларга албатта ёқади. Уларнинг табассумлари бундай хайрли иш учун бирлашган инсонларга омад олиб келишини тилаб қоламан!» — дейди Отабек Умаров.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42