25

Навоийда томорқасига маст қилувчи гиёҳ эккан шахснинг сири фош бўлди (видео)

ЖИНОЯТ 26.05.2020, 00:39
774
Навоийда томорқасига маст қилувчи гиёҳ эккан шахснинг сири фош бўлди (видео)

Пандемия натижасида иқтисодий мураккаб вазият юзага келишининг олдини олиш мақсадида аҳолидан ўз томорқасидан унумли фойдаланиш тавсия қилинмоқда. Аммо айни дамда маслаҳатлардан нотўғри хулоса чиқариб олаётган, оиласини бақишни эмас, ўзининг кайфу сафосини ўйлаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас. 

Ана шундай шахслардан бири Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Мейлиев деган шахс ўз томорқасига гиёҳванд модда сақловчи каннабис ўсимлигини эккан ва ундан мўл ҳосил олишни кўзлагани маълум бўлди. Бу ҳолат ИИБнинг назорат тадбири давомида аниқланди ва гувоҳлар иштирокида томорқага экилган "заҳарли" ўсимликлар йўқ қилинди.

Уддабурон "деҳқон" эса бу гиёҳни ўзи учун экаанини ва бу унинг саломатлиги учун жуда муҳимлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Замон дастури мухбири лавҳа тайёрлади. Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91