my5
all

Гавҳар Шарипованинг онаси ва опаси актрисанинг ўлими ҳақидаги фикрларини баён этди (видео)

ЖАМИЯТ 24.05.2020, 17:11
3449
Гавҳар Шарипованинг онаси ва опаси актрисанинг ўлими ҳақидаги фикрларини баён этди (видео)

«Опа-сингиллар», «Гулхан атрофидагилар», «Алпомиш» каби фильмларидаги роллари билан танилган, 2019 йилнинг охирида бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтган актриса Гавҳар Шарипованинг опаси Нафиса Шарипова «Дарё» нашри мухбирига интервью берди.  

Нафиса Шарипова синглисининг вафотидан кейин унинг жасадини расмга олиб, интернетда тарқатиб юборганларни қаттиқ қоралаб, бу ҳолат уларнинг оила аъзоларига жуда қаттиқ таъсир қилгани ҳақида йиғлаб гапириб берди. Видео:

– Гавҳар синглим вафот этган жойида туширилган расмни интернетга тарқатиб юборган одамга айтадиган гапим бор. Сизни ҳам она туққандир, бу дунёга сизни мусулмон аёл келтиргандир, синглингиз, фарзандингиз, қизингиз, рафиқангиз бордир, бундай қилишга нима ҳаққингиз бор эди? Сиз қанчалик одамгарчилиги йўқ инсон экансиз. Телеканалларда ҳам Гавҳарни муҳокама қилиш нимага керак эди?

Гавҳар хушчақчақ, яхши инсон эди. Фарзанд кўра олмагани учун жуда болажон эди. Мен Гавҳарни Telegram’да тарқалган расмлари билан эмас, балки қўлимдаги суратлари билан, яхши хотиралар билан эслашингизни илтимос қилардим, дейди Гавҳар Шарипованинг опаси Нафиса Шарипова.

Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.

Актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 19 ноябрь куни Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлида Isuzu юк машинасида келаётганида 140 км тезликда кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42