my5
all

Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди. Бир киши қурбон бўлди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 21:52
442
Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди. Бир киши қурбон бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида “Ласетти”, "Нексия-3" ҳамда "Матиз" русумли автомашиналар тўқнашиб кетди. Оқибатда "Матиз" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. 

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотга кўра, ушбу автотранспорт ҳодисаси бугун, 23 май куни соат 14:00 ларда юз берган. "Ласетти" ҳайдовчиси 1975 йилда туғилган Б.Й., “Нексия-3” ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.А. ҳамда “Матиз” ҳайдовчиси 1947 йилда туғилган Б.М. ўзаро тўқнашган.

Тўқнашув натижасида, “Матиз” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яшнаобод тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° небольшая облачность
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7