my5

Рамазон ойида “Вақф” фонди 3,5 миллиард сўмга яқин хайрия қилди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 18:44
193
Рамазон ойида “Вақф” фонди 3,5 миллиард сўмга яқин хайрия қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди муборак Рамазон ойи давомида 3 млрд 470 млн 680 минг 134  сўмлик хайрия ишларини амалга оширди. Бу ҳақда Фонд матбуот хизмати маълум қилди. 

Жумладан, 1 млрд 943 млн 936 минг 800 сўмлик 23 минг 287 дона озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди. Бунда Фонд 2 минг 810 дона озиқ-овқат жамланмаси учун 230 млн 818 минг сўм сарфлади, ҳудудий филиалларга 13 минг 650 дона озиқ-овқат жамланмаси учун 728 млн сўм ўтказиб берди, ҳомийларнинг 985 млн 118 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилиниб, 6 минг 827 дона озиқ-овқат жамланмаси шаклида ўз эгаларига етказилди. 

Шунингдек, Фонд 1 минг 560 нафар ёрдамга муҳтож кишиларнинг пластик карталарига 464 млн 743 минг 334 сўм пул маблағлари беғараз ўтказиб берилди. 

Бундан ташқари, Рамазон ойида халқимизга янада кўпроқ маърифат улашиб, беминнат хизмат кўрсатаётган Республикамиздаги 2 минг 124 нафар имом-хатиб ва имом ноибига 1 млрд 62 млн сўм пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилди. 

Шу ўринда айтиш жоиз, юқорида аниқ рақамларда келтирилган хайриялар мақсадига кўра, Фондда вақф, закот (фитр, ушр) ва хайрия маблағларига очилган алоҳида-алоҳида ҳисоб рақамлар орқали ҳақдорларга йўналтирилди. Бундан ташқари, Фонд вазифаларига масжид ва зиёратгоҳлардан келиб тушган маблағлар эвазига имом-хатиб, имом ноибларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам киради. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81