my5
all

Самарқандда "наушник" тақиб йўлдан ўтаётган велосипедчини “Каптива” уриб юборди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 15:38
1044
Самарқандда "наушник" тақиб йўлдан ўтаётган велосипедчини “Каптива” уриб юборди

21 май куни соат 19:05 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Қ.Румий кўчаси 6-уй қаршисида ҳайдовчи 1971 й.т. А.В. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган, 1985 й.т. Н.Я.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, велосипедчи 35 ёшли Н.Я. (эркак) олган тан жарохатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёда ва велосипедчилар йўлдан ўтаётган вақтларида қулоқчин ва бошқа воситалардан фойдаланмасликларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42