my5

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 22-майдан кучга кирди

СИЁСАТ 22.05.2020, 21:46
836
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 22-майдан кучга кирди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019-йил 15-апрел куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020-йил 22-майдан кучга кирди.

Ҳужжат ноқонуний миграцияга қарши курашиш, икки давлатнинг ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

Қайд етилган Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор Томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.

Битимда, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши самарали курашиш мақсадида маълумот ва тажриба алмашиш, Томонлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда қўшма тезкор профилактик тадбирларни ташкил етиш ҳам назарда тутилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37