my5
all

БМТнинг дунё мамлакатларидаги 500дан зиёд ходимида коронавирус аниқланган

ДУНЁ 22.05.2020, 20:16
207
БМТнинг дунё мамлакатларидаги 500дан зиёд ходимида коронавирус аниқланган

Маълумотларга кўра БМТнинг бутун дунёда фаолият олиб бораётган ходимларидан 500 нафарида коронавирус аниқланган. Уларнинг 50 таси Женевада қайд қилинган. Бу ҳақда Газета.ру хабар бермоқда.

Буни  БМТнинг Женева офиси бош директори Татьяна Валовая брифингдаги чиқишида тасдиқлади.

"Дунё бўйича 500 дан зиёд ходимимиз, Женевада 50 нафари коронавирусга чалинган. Касалланганларнинг аҳволи ўртача, афсуски, қатор ташкилотларимизда қурбонлар ҳам бор. Аммо, ходимларимизни ҳимоялаш учун зарур бўлган барча чоралар кўриляпти", –деди Валовая.

Унинг қўшимча қилишича, БМТ Бош офиси ходимларни июндан бошлаб қайтадан қабул қила бошлайди. Бунда хавфсизлик, эҳтиёткорлик, жумладан, жисмоний масофани сақлаш ва гигиенага амал қилиш чоралари кўрилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси