my5
all

Сардобада тошқинда қолиб кетган йигит қандай қилиб омон қолганини гапириб берди

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 15:31
1176
Сардобада тошқинда қолиб кетган йигит қандай қилиб омон қолганини гапириб берди

"...Уйдагиларни жўнатиб, сўнг ўзим оғилга ўтдим, молларни ечдим, қўйларни қўтонидан чиқардим. Уйларнинг эшигини ёпиб беркитиб дарвозадан шундоқ чиққан эдим ҳамки, сув етиб келдида, дея хотирлайди Сардоба омборидаги тошқинда қолиб кетган йигит.

Огоҳлантиришларига қарамасдан йигит хавфни жиддий қабул қилмаган. Йигит кўчадан тошиб келаётган сувдан қочиб, уйга кирган. 

"Ҳовлига сув тўлиб уйгача кирди. Мен томга чиқиб олдим. Томда ўтирибман, сув жуда тез кўтарилишдан тўхтамади. Уй чўка бошлади, мен сузиб хавфсиз ергача етиб олишни ўйлаб сувга сакраб сузиб кетдим. Анча сузиб чарчадим,совуқ қотдим. Ана энди тамом деб ўйладим.Хаёлимдан нималар ўтмади дейсиз. Аллоҳни кароматини қаранг, бир катта тахта сувда қалқиб турганига кўзим тушди. Қайсидир иморатнинг эшиги шекилли, шошиб унга чиқиб олдим. Кучим қолмаганди. Оқим бўйлаб оқиб кетавердим. Бир замон бир дўнгликка бориб урилдику, дўнг томон талпиниб чиқиб олдим, туни билан ўша ерда ўтирдим."

Хавфни англай олмаган, кутилмаган тошқиннинг қудратидан қўрқувга тушиб, умидини ҳаётдан узган йигитни  маторли қайиқда келган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус гуруҳи қутқариб олади. 

"Уларга минг бор рахмат. Юртимизда шундай олийжаноб, фидойи хизмат тури борлигига шукрлар қиламан. Давлат битта одами бўлса ҳам қидирар экан. Кўнглимда шундай фидоий инсонларга муносиб замондош бўлиш орзуси уйғонди. Шундай халқпарвар юртнинг фарзанди эканимдан фахрланаман. Ёмон кунлар ўтди, сабоқлар олинди. Энди шукроналик билан янгича яшамоқчиман. Фарзандларимни фақат яхшиликлар қилиб яшашга ўргатишни ният қилдим. Алломаларимизнинг "Яхшиликни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак" деган сўзларида жон бор экан. Мен бу сўзнинг моҳиятини хис қилдим, - дейди йигит.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7