my5
all

Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар қачон берилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 10:19
454
Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар қачон берилиши маълум қилинди

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)лар электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилиши ҳақда хабар берган эдик. 

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, умумий ўрта таълим мактабларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатноманинг электрон шакли (сканер) битирувчиларга 15 июнга қадар етказилиши ҳақида эълон қилди.

Бу ҳақида “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиб, белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.

Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси