my5
all

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортди. Уларнинг 28 нафари аҳоли орасидан аниқланган

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 10:00
873
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортди. Уларнинг 28 нафари аҳоли орасидан аниқланган

 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ушбу хасталикдан 13 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси