my5
all

Бухоро вилояти "СанЭпидемМаркази" врачлари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 09:46
798
Бухоро вилояти "СанЭпидемМаркази" врачлари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Бухорода инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилганда, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. 

Маълум бўлишича, Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Б.Б. ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ.лар олдиндан тил бириктириб, жиноятга қўл урган. 

Улар пандемея шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилган бўлсада,  А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган “V-S” МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн сўмга, яъни 204,6 млн сўмга қиммат нархда харид қилганликлари аниқланиб, текширув давомида бош врач Б.Б. томонидан 202,5 млн сўм зарар қопланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрияларини талон-торож қилган Оққўрғон ҳоким ўринбосари бошчилигидаги шахсларга жиноят иши қўзғатилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси