my5
all

Саудия Aрабистони муфтийсининг ҳайит намози бўйича фатвоси эълон қилинди

ДУНЁ 22.05.2020, 09:30
710
Саудия Aрабистони муфтийсининг ҳайит намози бўйича фатвоси эълон қилинди

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди.

Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади. Намоз икки ракъат бўлиб, унда олтита такбир бор.

Шунингдек, у фитр садақа ва закотни муносиб бўлган одамларга тақсимлаб бериш ва ҳайит доимгидек хурсандчилик билан нишонлаши кераклигини қўшимча қилди.

Уламолар кенгашининг аъзоси шайх Aбдул Салом Aбдуллоҳ Сулаймон ҳайит намозини ёлғиз ўқимай, оила аъзолари бўлса, уларнинг ҳамроҳлигида адо қилишлари мумкинлигини фатвода билдириб ўтган.

                                 Ҳайит намоз вақти

Шунингдек, олимлар ҳайит намозининг вақти қуёш чиққандан сўнг 15-30 минут ўтиши кераклигини айтадилар. Ҳайит намозининг вақти пешин намозидан олдин тугайди.

Барча мазҳабларга кўра, қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмас. Шундай қилиб, қуёш чиққандан 15-30 минут кейин намоз ўқилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёноти эълон қилинган эди.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май, якшанба кунига тўғри келмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси