my5

Боливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди. У халқаро кредитдан фойдаланиб, ўпкани сунъий нафас олдириш ускунасини юқори нархларда сотиб олган

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 09:16
457
Боливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди. У халқаро кредитдан фойдаланиб, ўпкани сунъий нафас олдириш ускунасини юқори нархларда сотиб олган

Соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди. У халқаро кредитидан фойдаланган холда ўпкани сунъий нафас олдириш ускунасини юқори нархларда сотиб олганликда айбланмоқда, дея ёзди UzReport.news.

Боливия соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди ва дарҳол ҳибсга олинди. У давлатнинг халқаро кредитидан фойдаланган холда ўпкани сунъий нафас олдириш ускунасини юқори нархларда сотиб олганликда айбланмоқда.

20 май куни мамлакат прокуратураси вазил ва унинг уч нафар ўринбосари ҳибсга олинганини хабар қилди.

Тергов натижаларига кўра, уларнинг барчаси ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналарини сотиб олиш бўйича коррупцион битимга алоқадордирлар. Жанубий Американинг камбағал қатлами мухтож бўлаётган бу ускунлар Испаниядаги воситачилик компанияси орқали жуда қиммат нархларда сотиб олингани исботланди, деди прокурорлар ишонч билан.   

Ҳар бир қурилма учун $27 минг 683 АҚШ доллари тўланган. Бу бозор қийматидан деярли тўрт баробар юқори нархдир. Бундан ташқари, вазир Боливия томонидан Америка тараққиёт банкидан қарз сифатида олинган пулларни талон-тарож қилди. Воқеа юзасидан мамлакат президенти ҳам изоҳ берди.

БОЛИВИЯ ПРEЗИДEНТИ ЖАНИН АНИEЗ:

"Қандай қилиб кимдир бундай мураккаб даврларни бошдан кечираётган Боливияни талон-тарож қилишга уриниши мумкин? Мен очиқчасига учта мақсадга эришиш учун курашдан тўхтамайман. Ҳар бир ўғирланган пулни қайтариб олиш, коррупционерларга қарши курашда қонуннинг барча кучидан фойдаланиш ва ҳар қандай шароитда бу ишда ҳақиқатга эришиш учун доимо ишлашга тайёрман".

Боливия полицияси вазир ва унинг ўринбосарларини ҳибсга олиш билан чекланиб қолмаслиги мумкинлигини таъкидламоқда. Тергов мамлакат ташқарисида бўлган бир нечта мансабдор шахслар ва уларнинг бизнес ҳамкорлари билан қизиқди.

Испаниялик ишлаб чиқарувчи компания изоҳ беришдан бош тортди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37