my5
all

Жума шаҳрида автомобиллар ва фуқаролар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди (+ёпилган кўчалар рўйхати)

ЖАМИЯТ 21.05.2020, 22:22
1229
Жума шаҳрида автомобиллар ва фуқаролар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди (+ёпилган кўчалар рўйхати)

Бугун, 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб, Жума шаҳрига бошқа ҳудудларидан кириб келадиган автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Пастдарғом тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди. 

Ушбу тақиқ Пастдарғом туман ҳокими Ш.Худайбердиевнинг фармойиши билан туман аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилди.

Бугундан қуйидаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш чекланди:

- 4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;  

- Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли;  

- 4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;  

- Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-клометри, Жума шаҳрига кириш йўли;  

- Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-клометри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли; 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7