my5
25

Масофа сақлаш коронавирусдан қандай ҳимоя қилади?

САЛОМАТЛИК 21.05.2020, 18:56
731
Масофа сақлаш коронавирусдан қандай ҳимоя қилади?

Бугунги кунда республикамизда карантин чекловлари аста-секин юмшатилмоқда. Айрим ходимлар иш фаолиятига қайтмоқда. Бундай шароитда коронавирус инфекциясидан сақланиш чора-тадбирлари ҳар бир фуқаронинг ўзига боғлиқ ва, албатта, бу уларда гигиенага амал қилиш ва масофа сақлаш борасидаги масъулиятни янада оширади. 

Маълумки, эпидемиологик вазиятда масофа сақлаш муҳим шартлардан бири. Хўш, нима учун ижтимоий масофа сақлаш керак? Бу коронавирусдан қандай ҳимоя қилади? Бу саволларга Коронавирус.инфо каналида мутахассис жавоблари ҳавола этилди.

Жавоб: 1,5 метр масофа хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган минимал масофадир.

Дистанция бузилганда ҳаво ва зарарланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан заррачалар сизнинг юзингиз, кўзингиз, терингиз ва кийимларингизга тушиши мумкин. Зарралар тушган юзалар орқали вирусни уйингизга олиб келишингиз эҳтимоли бор.

Шунинг учун ҳамма ерда: дўкон, дорихона, тиббиёт муассасалари ва кўчаларда ижтимоий масофани сақлаш лозим.

Савол: Юриш, югуриш ва спорт билан шуғулланиш чоғида керакли масофа қанчалик ўзгариши мумкин?

Жавоб: Инсондан чиққан ҳаво зарраларининг тарқалиш масофаси зарраларнинг ҳажми, ҳаво оқимининг тезлиги, одамнинг макондаги ҳолати ва шамолга боғлиқ бўлади.

Масалан, югуриш чоғида юриш ҳолатига қараганда каттароқ масофа сақлаш талаб этилади. Бунга сабаб югуриш чоғида нафаснинг фаоллашиши ва макондаги ҳаракатнинг тезлашишидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91