my5
all

Ўзбекистондан Туркияга экспорт юклари ортилган 700 дан ортиқ контейнерлар юборилди

ИҚТИСОДИЁТ 20.05.2020, 17:22
677
Ўзбекистондан Туркияга экспорт юклари ортилган 700 дан ортиқ контейнерлар юборилди

Ўзбекистондан Туркияга экспорт юклари ортилган 700 дан ортиқ контейнерлар юборилди. Ушбу юк ташишларга хизмат кўрсатиш "Ўзтемирйўлконтейнер"АЖ томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Туркия темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида, шу кунларда онлайн-видеоконференция орқали музокаралар бўлиб ўтди.

Иштирокчилар томонидан халқаро қатновларда юкларни темир йўл орқали ташиш ва контейнер ташувларини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этилди.

Юк ташишдаги ҳамкорлик ривожланаётган мултимодал йўлак (коридор)нинг ўзига хос хусусияти, иштирокчи мамлакатлар экспортчилари учун ўз маҳсулотларини қисқа муддатда етказиб бериш имкониятини таъминлаш омили эканлиги таъкидланди.

Шунингдек таъкидланишича, шу кунларда Транскавказ мултимодал йўлаги (коридори) бўйлаб навбатдаги контейнерли юк поезди Туркиядан Ўзбекистон орқали Қирғизистонга, ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар 149 та контейнерларда (20-40 футли) етказиб берилган.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси